«Барселона» бош мураббийи Хави Испания Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Унионистас»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Баъзида яхши ўйнадик ва баъзида ўйинимиз кутилгандек бўлмади. Шунинг учун ҳам ҳамон янги жамоа қуриш босқичидамиз, дейман.
Қийин бўлди. Рақиб ажойиб гол урди, бу эса ишимизни қийинлаштирди. Шундай бўлса-да, ўзимизга ишонч пайдо бўлди, кўнглимиз кўтарилди.
Ижобий ҳислар билан кетяпман. Яхшилаш керак бўлган жиҳатлар бор, лекин 0:1 ҳисобида ҳам устунлик қилаётганимизни кўрдим. Иккинчи бўлим эса жуда яхши ўтди. Биз ажойиб рақибга дуч келдик, жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Янада ишончли бўлишга ҳаракат қиламиз.
Агар рақибларимизга «совғалар» бермасак, юқорига кўтариламиз. Бутун жамоани назарда тутяпман. Ўйинчиларнинг ишониши муҳим.
Мақсад — совринлар ютиш, ҳеч нарса ўзгармади. Қуръа қандай ўтишини кўрамиз», — деди каталонияликлар устози Movistar эфирида.