Ўзбекистонлик ҳакамлар яна Индонезия иштирокидаги ўйинда ишлашади
Қатарда ўтказилаётган Осиё Кубогида ўзбекистонлик ҳакамлар 2-тур баҳсида ҳам ишлашади.
Д гуруҳидан ўрин олган Виетнам — Индонезия ўйинида Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин тожикистонлик бош ҳакам Гулмуроди Саъдуллога қанотларда ёрдам беришади. Илгиз Танташев эса захира ҳаками вазифасини бажаради. Беллашув 19 январ куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Танташев ёрдамчилари билан 1-турдаги Ироқ — Индонезия (3:1) ўйинини бошқарганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар