18.01.2024 10:10
4877
«Реал» Ҳоланднинг атрофидагилар билан гаплашмоқда. Беллингҳэм ҳам Эрлинг билан алоқада

«Реал» Эрлинг Ҳоланднинг трансферига тайёргарлик кўрмоқда.

Cadena SER хабарига кўра, мадридликлар ҳужумчининг атрофидагилар билан алоқа ўрнатмоқда. Шу билан бирга, «Манчестер Сити» билан мулоқот учинчи шахслар – воситачилар орқали олиб борилади.

Қайд этилишича, норвегиялик футболчи билан вазиятда «Реал» худди 2023 йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия»сидан сотиб олинган Жуд Беллингҳэм трансферидек ҳаракат қилади.

Бундан ташқари, Беллингҳэм Ҳоланд билан алоқада бўлиб турибди ва улар тез-тез гаплашади. Улар Дортмундда бирга ўйнашган. Манбага кўра, Жуд Эрлингга «Реал» ҳақида ҳеч қандай ёмон нарса айтмаган.

«Реал»нинг Ҳоланд трансфери бўйича идеал режаси — «Манчестер Сити» билан фунт стерлинг курсига боғлиқ бўлмаган, белгиланган қийматга кўра келишувга эришиш.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар