Хави танқидлардан хавотирда эмаслигини айтди.
«Бу борада қайғурмайман. Биз муваффақиятсизликдан кўра муваффақиятга яқинроқмиз. Ярим йўлдамиз. Мен қаерда эканлигимни биламан ва танқидларни тушунаман.
Биз клуб тарихидаги энг қийин дамлардан бирини бошдан кечирмоқдамиз. Мен «Барса» мухлисиман ва бу юкни биринчи бўлиб кўтарганман. Молиявий аҳвол оғир. Аммо шунга қарамай курашамиз.
Мен мураббийман, мақсадларга эришаман. Клубдагилар Қатарга мен билан шартнома имзолаш учун келишди ва жамоа Ла Лигада тўртликка киришни мақсад қилганини айтишди. Биз 2-ўринни эгалладик. Ўтган йили улар менга лигада ғалаба қозонишимиз кераклигини айтишди ва буни ҳам уддаладик, қўшимчасига Суперкубокни қўлга киритдик. Демак, мақсадларимиздан кўпроғига эришдик.
Бу йилги мақсад совринлар қўлга киритиш ва Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқиш эди. Бунга ҳам эришамиз. Испания Суперкубоги финалидаги мағлубият учун аллақачон узр сўраганман», — дея Хавининг сўзларини келтиради AS.