Дест: «Хави бош мураббий экан, «Барса»га қайтишим эҳтимоли жуда паст»
Сержинё Дестнинг фикрича, Хави бош мураббийлик қилар экан, «Барселона»га қайтиши даргумон.
Ўтган йилнинг август ойидан буён 23 ёшли ҳимоячи ПСВда ижара асосида ўйнамоқда. Эйндховен клуби ёзда америкалик футболчини 10 млн доллардан кўпроқ пул эвазига сотиб олиш ҳуқуқига эга.
«Хави ҳали ҳам «Барселона»да. Шундай экан, қайтишга имконият йўқ, бу жуда қийин бўлади.
ПСВдаги келажагим? «Барса», ПСВ ва мен бу ҳақда гаплашиб олишимиз керак. Ҳали эрта, мавсум охирида бу масала муҳокама қилинади. Балки қоларман, балки кетарман, лекин ҳозир қарор қабул қилиш вақти эмас», — дея Дестнинг сўзларини келтиради Voetbal International.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар