18.01.2024 12:36
11373
Декуда Хави ўрнига номзод бор

Тиаго Мотта Хави ўрнига «Барселона»ни бошқариши мумкин.

Айни дамда «кўк-анорранглилар» ўз мураббийига ишонади, бироқ у мавсумдаги мақсадларни бажармаса, ишдан бўшатилиши мумкин.

Хави кетган тақдирда Каталония клуби спорт директори Деку Моттани таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Diario Sport. 

Деку ва «Болоня» бош мураббийи «Барса»да бирга ўйнаганда яқин дўст бўлиб қолишган.

Мотта бошчилигидаги «Болоня» А Серияда 20-турдан кейин 32 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар