18.01.2024 15:15
1761
Анчелотти 21 ўйинлик мағлубиятсиз серия ҳақида: «Қачондир бу бузилади. Ҳамма ўйинда ғалаба қозона олмаймиз»

Карло Анчелотти «Реал»нинг мағлубиятсиз серияси ҳақида гапирди.

Мадрид клуби кетма-кет 21 ўйинда мағлуб бўлмади – сентябрда «Атлетико»га (1:3) ютқазгандан бери «қаймоқранглилар» 18 бор ғалаба қозониб, 3 марта дуранг ўйнашди.

Бугун, 18 январ куни «Реал» Испания Кубоги 1/8 финалида «Атлетико» меҳмони бўлади 

«Доим ҳам хоҳлаган нарсангизга эриша олмайсиз. Бизда жуда яхши серия бўлди, лекин қачон бузилишини билмайман – бир кун келиб шундай бўлади. Биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозона олмаймиз.

Серия тўхтаганда, қийинчиликларни тезда енгишга тайёр бўлишимиз керак», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар