17.01.2024 18:22
18653
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Осиё кубоги 1-тур рамзий жамоасига киритилди

Осиё кубоги-2023 1-тури якунларига кўра, тур рамзий жамоаси тузилди.

Footy Rankings статистик портали ўйинчиларга берилган баҳоларга асосланиб, тур рамзий жамоасини тузди. Унга кўра, Сурияга қарши ўйинда (0:0) 7,7 баллга лойиқ кўрилган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов рамзий жамоага киритилган. 

Осиё кубоги-2023. 1-тур рамзий жамоаси:

Дарвозабонлар: Ҳаммаи (Таиланд)
Ҳимоячилар: Ал-Араб (БАА), Рустам Ашурматов (Ўзбекистон), Суттар (Австралия)
Яримҳимоячилар: Ал-Марди (БАА), Қуддус (Эрон), Ҳван (Жанубий Корея), Ли Кан Ин (Жанубий Корея), Ал-Таамари (БАА)
Ҳужумчилар: Минамино (Япония), Афиф (Қатар).

Маълумот учун, 2-тур доирасидаги Ўзбекистон – Ҳиндистон ўйини 18 январ куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар