Ўзбекистон — Ҳиндистон ўйинини хитойлик ҳакамлар бошқаради
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё Кубоги 2-туридаги ўйинига ҳакамлар тайинланди.
18 январ кунги Ҳиндистон билан беллашувни хитойлик Фу Минг бошқариб боради. Унга ҳамюртлари Жоу Фей ва Жанг Ченг ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида иорданиялик Аҳмад Муҳаммад ишлайди.
Маълумот ўрнида, Фу Минг бу мавсумда ОЧЛда «Насаф»нинг «Шаржа» билан ўйинида (0:1) ҳакамлик қилган.
1-турда Индонезия — Ироқ (1:3) баҳсини бошқарган ўзбекистонлик ҳакамлардан Илгиз Танташев ва Андрей Цапенко 2-турдаги Ливан — Хитой беллашувида захира ҳакамлари вазифасини бажаришади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар