«Сурхон» Туркиядаги илк ўртоқлик баҳсида дуранг ўйнади
Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик олиб бораётган «Сурхон» клуби йиғин доирасида дастлабки ўртоқлик баҳсини ўтказди.
Косовонинг «Баллкани» клубига қарши Белекда ўтган беллашувда ҳисоб очилмади — 0:0.
Термиз клуби қуйидаги таркибда ҳаракат қилди.
1-бўлим: Владимир Назаров, Азиз Пирмуҳаммадов, Нодир Неъматхонов, Душан Растич (кўрикда), Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, Бобур Асқаров, Диёр Рамазонов, Дмитрий Плетнёв (кўрикда), Сарвар Абдуҳамидов, Асилбек Жумаев, Улуғбек Ҳошимов.
2-бўлим: Даврон Мерганов, Беҳруз Шайдулов, Абдуқодир Амирқулов, Егор Кримец, Сардор Маҳмудов, Ҳумоюн Шербўтаев, Бобур Асқаров, Асадбек Каримов, Достон Турсунов, Муҳаммад-Али Абдураҳмонов, Абдуғофур Ҳайдаров.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар