17.01.2024 15:28
4124
Теглар
Сон Роналду ва Кимни ортда қолдириб, қаторасига 7-бор Осиёнинг энг яхши футболчиси деб топилди

Сон Хён Мин Осиёнинг 2023 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

«Тоттенҳэм» клуби ва Жанубий Корея миллий жамоаси ҳужумчиси осиёлик футбол журналистлари ва экспертлари ўртасидаги овоз беришда 22,9 фоиз очко тўплади. Сон ўз фаолиятида 9 ва кетма-кет 7-бор ушбу мукофотни қўлга киритди.

Сўров натижаларига кўра, 2-ўринни Ким Мин Чже («Наполи»/Бавария, Жанубий Корея миллий жамоаси) эгаллади – у 19,54 фоиз овоз олди. Кучли учликни 17,06% овоз билан Криштиану Роналду («Ан Наср», Португалия) якунлади. 

Маълумот учун, Осиёнинг энг яхши футболчиси учун совринга ОФК таркибига кирувчи мамлакатлар вакили ёки Осиёда ўйнайдиган легионерлар даъвогарлик қилишлари мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар