17.01.2024 14:19
6762
Ҳожиакбар Алижонов учун Осиё Кубоги якунланди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги 2-тури олдидан ўтказилган матюбуот анжуманида ўнг қанот ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижоновнинг жароҳати жиддийлигини маълум қилди. 

«Алижонов бу турнирда бошқа ўйнай олмайди», — дейди словениялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, аввалдан жароҳати бўлган Ҳожиакбар 1-турдаги Сурияга (0:0) қарши ўйинда майдонга туширилган ва сўнг танаффусида алмаштирилганди. 

Бунгача Ўзбекистон миллий жамоаси турнир олдидан жамоа сардори Элдор Шомуродов ва ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловни ҳам жароҳат сабаб йўқотганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар