Ўзбекистон милли жамоаси яримҳимоячиси Отабек Шукуров Осиё Кубоги 2-туридан ўрин олган Ҳиндистон билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.
«Эртанги ўйинга тайёрмиз. Ҳа, Сурияни мағлуб этолмадик, аммо ютқазмадик ҳам. Рақиб яхши ҳимояланди, уларда бизда ҳам ишлаган кучли мураббий (Эктор Купер) бор. Худо хоҳласа, Ҳиндистонни ютиб, мухлислар ишончини оқлаймиз.
Ҳиндистонни ўрганишда давом этяпмиз. Тартибли жамоа экан. Дарвозабони хато қилмагунча, Австралия гол уролмаётганди.
Миллий жамоадаги ҳар бир ўйин муҳим. Ортингизда ватан, ота-онангиз туради. Биринчи баҳсдан мухлислар ранжиди. Бу сафар ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Йигитлар ҳам бунга тайёр. Кўп гапирмасдан, ҳаммасини майдонда кўрсатишимиз керак», — дея Шукуровнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.
Ҳиндистон — Ўзбекистон ўйини эртага, 18 январ куни Тошкент вақти билан 19:30да бошланади