17.01.2024 18:34
1468
Теглар
Осиё кубоги-2023. Хитой Ливан билан дуранг ўйнади

Осиё кубоги А гуруҳи 2-тури доирасидаги дастлабки учрашув якунига етди.

Хитой Ливанга қарши майдонга тушиб, дуранг қайд этди – 0:0. Шу тариқа, хитойликлар кетма-кет 2-ўйинда ҳам очко йўқотиб, 2 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда. Ливан дастлабки очкосини қўлга киритди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда Тожикистон бугун мезбон Қатарга қарши майдонга тушади. Ўйин соат 19:30да бошланади.

Осиё кубоги-2023
А гуруҳи. 2-тур
Ливан – Хитой 0:0

Ливан – Shour, Матар, Al Zein, Мансур (Мелки, 18), Хамис, Ал-Зейн, Sabra, Жради, Сроур, Tnesh, Маатук (Хайдар, 71), Бугиэль (Эль-Хельве, 90).
Хитой – Ян Цзюнлин, Чжан Линьпэн, Браунинг, Чжу Чэньцзе, Лю Ян, Сюй Синь (У Си, 71), Ван Шанъюань, Дай Цун, Лю Биньбинь (Се Пэнфэй, 71), У Лэй (Линь Лянмин, 66), Чжан Юйнин (Лон Тан, 66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар