17.01.2024 21:01
3289
Теглар
«Мухлисларимиз – биринчи ўринда». Симеоне «Атлетико» «Реал»ни чемпионлик йўлакчаси билан кутиб олмаслигини айтди

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне унинг жамоаси Испания кубоги 1/8 финали доирасида «Реал»ни чемпионлик йўлакчасида кутиб олмаслигини маълум қилди.

«Реал» якшанба куни Испания Суперкубоги финалида «Барса»ни мағлуб (4:1) этиб, совринни боши узра кўтарганди.

«Чемпионлик йўлакчаси? Бу борада ҳеч нарса ўзгармади. Биз рақиб жамоа мураббийи, ўйинчиларни ҳурмат қиламиз, уларни табриклаймиз. Аммо биз энг аввало жамоамиз мухлислари туради. Улар биз учун биринчи ўринда», - дейди Симеоне.

Маълумот учун, «Атлетико» 18 январ куни Испания кубоги 1/8 финали доирасида «Реал» ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар