17.01.2024 13:13
1967
Гвардиола: «Ҳозир Хави — «Барселона» учун энг яхши мураббий»

Пеп Гвардиола Хавини «Барселона» учун энг яхши мураббийи деб атади.

«Мураббийни айблаш жуда осон. Ўйинчилар вазиятни ўнглашлари керак — улар ўйнашади, бу сир эмас. Лекин бу ҳақда фақат ғалаба қозонган тақдирдагина гапирилади.

Ҳаммамиз биламизки, уларда маҳорат бор, буни минг марта кўрсатишган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Мен буни бошидан айтиб келаман. Айнан футболчилар ўйнашади ва натижа яратишади. 

Ҳозирда Хави — «Барcа» учун энг яхши мураббий. Мен уни сўзсиз қўллаб-қувватлайман. Мураббийни айблаш доим осон», — дея «Манчестер Сити» устозининг сўзларини келтиради Cadena SER.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар