17.01.2024 22:11
1239
Теглар
«Аякс» Жордан Ҳендерсон билан келишувга эришишга яқин

«Ал-Иттифоқ» клуби яримҳимоячиси Жордан Ҳендерсон Осиёдан Европага қайтиши кутилмоқда.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, «Аякс» клуби англиялик 33 ёшли яримҳимоячиси билан келишувга эришишга яқин. Амстердам клуби Ҳендерсоннинг ўтиши бўйича Саудия Арабистони клуби билан музокаранинг якуний босқичини ўтказмоқда.

Қайд этилишича, Нидерландия клуби дам олиш кунларигача трансфер масаласини ҳал этмоқчи.

Аввалроқ, Жордан 3 йиллик шартномасига қарамай араб клуби билан келишувни бекор қилмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, «Ливерпул» собиқ ўйинчиси Стивен Жеррард таклифи билан ёзда Даммам клубига ўтганди. У жорий мавсум 17 ўйинда 4та ассистга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар