17.01.2024 09:44
11238
«1-3-3-4 айфоним пароли эмас, бу — футболдаги янги схема. Келаси сафар 1-10 қилинг». Касиляс The Best рамзий жамоасини танқид қилди

Икер Касиляс The Best эълон қилган йил рамзий жамоасидан норозилигини билдирди. 

«Реал»нинг собиқ дарвозабони FIFPRO тузган схемани танқид қилди.

«1-3-3-4. Бу лотерея рақами эмас. Бу мамлакат коди эмас. Бу менинг айфоним пароли ҳам эмас. Бу — янги футбол схемаси!

Кейинги рамзий жамоа учун 1-10 схемасини танланг», — деб ёзади Касиляс.

Шунингдек, Икер яна шундай деди: «Сиз яхши мукофотлар яратасиз ва уларни адолатсизлик билан берасиз. Буларнинг барчаси кўпроқ «Табассум қилинг» деб номланган маросимга ўхшайди».

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар