«Рома» Моуриньо истеъфога чиқарилганини эълон қилди
«Рома» клуби жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилганини расман эълон қилди.
«Рома» клуби Жозе Моуриньо ва мураббийлар штаби истеъфога чиқарилганини маълум қилади. Жамоанинг янги бош мураббийи ва мураббийлар штаби бўйича ҳақида яқин орада хабар берилади», - дейилади клуб баёнотида.
Римликлар сўнгги беш ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган, хусусан «Лацио»га қарши Рим дербисида ютқазиб (0:1) Италия кубогини тарк этган, чемпионатнинг сўнгги турида «Милан»га мағлуб бўлиб (1:3), турнир жадвалида 9-ўринга тушиб кетган.
Фаолияти давомида «Порту», «Челси», «Реал», «Интер», «МЮ» ва «Тоттенҳэм» каби клубларда ишлаган португалиялик мутахассис «Рома»га 2021 йилдан буён устозлик қилиб келаётганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар