16.01.2024 13:56
3653
Теглар
Лунин топ-5 лигада энг кўп соврин ютган украиналиклар рўйхатида 2-ўринга кўтарилди

14 январ куни Андрей Лунин Испания Суперкубоги финалида ғалаба қозониб, «Реал» билан ўзининг 7-совринини қўлга киритди. Беллашувда мадридликлар «Барселона»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этишди.

Топ-5 лигада ютилган совринлар сони бўйича Лунин украиналик футболчилар орасида 2-ўринга кўтарилиб, «Милан» ва «Челси» билан 7та совринга эга чиққан Андрей Шевченкога тенглашди.

Бу борада Александр Зинченко пешқадам бўлиб турибди, у «Манчестер Сити» билан 10та соврин ютган. 

1. Александр Зинченко – 10 («Манчестер Сити»)
2-3. Андрей Шевченко — 7 («Челси» ва «Милан»)
2-3. Андрей Лунин — 7 («Реал»)
4. Олег Лужний — 5 («Арсенал»)
5. Виктор Скрипник — 4 («Вердер»)
6. Александр Заваров — 2 («Ювентус»)
7. Юрий Максимов — 2 («Вердер»)
8. Дмитрий Чигринский – 2 («Барселона»)
9. Алексей Михайличенко — 1 («Сампдория»)
10. Евгений Коноплянка — 1 («Севиля»)

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар