16.01.2024 11:01
1631
Испания ва Бразилия миллий жамоалари «Бернабеу»да ўртоқлик ўйини ўтказишади

Испания ва Бразилия миллий жамоалари «Сантияго Бернабеу»да ўртоқлик баҳси ўтказади.

Беллашув 26 март кунига белгиланди. 

Эслатиб ўтамиз, ўйинни ўтказиш бўйича дастлабки келишув ўтган йилнинг июн ойида Ла Лиганинг бир қатор ўйинларида Винисиус Жуниорга («Реал») қарши ирқчилик фонида тузилган. Аввалроқ мамлакатлар футбол федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланганди. 

Испания миллий жамоаси матбуот хизмати хабарига кўра, футболдаги ирқчилик ва шафқатсизликка қарши курашиш мақсадида Бразилия миллий жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар