Ферран Винисиуснинг класикодаги ҳаракати ҳақида: «Бу нусха менга нимадир деса, синдираман»
«Барселона» футболчиси Ферран Торрес Винисиус Жуниорнинг Эл-класикодаги ҳаракатига қўпол оҳангдан жавоб бергани маълум бўлди.
«Реал»нинг бразилиялик футболчиси Испания Суперкубоги финалида (4:1) ҳет-трикга эришгач, ўйиндан кейин Каталония клубининг захира ўйинчилари билан тортишиб, ўйиндаги ҳисобни эслатди. Унгача Араухо четлатилганида ҳам ўз ҳаракати билан каталонияликларнинг жаҳлини чиқарган эди.
«Бу нусха менга нимадир деса, сўз бераман, уни синдираман», - деган захирада ўтирган Ферран ўйиндан кейин. Унинг сўзлари Movistar трансляциясида эшитилиб қолган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар