16.01.2024 09:51
3916
Теглар
Дик Адвокат — Кюрасао миллий жамоаси бош мураббийи

Дик Адвокат Кюраcао жамоасини бошқарган.

Россия ва Нидерландия миллий жамоаларининг 76 ёшли собиқ бош мураббийи Кюрасао футбол федерацияси билан шартнома имзолади.

Дикнинг узоқ йиллик ёрдамчиси Корнелиус Пот унинг штабига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, Кюрасао миллий жамоасини нидерландиялик бошқа бир мутахассис — Гуус Ҳиддинк (2020-2021) ҳам бошқарган.

Кариб денгизининг жанубий қисмида, Венесуэла қирғоқлари яқинида жойлашган Кюрасао ўзини ўзи бошқарадиган давлат ташкилоти бўлиб, Нидерландия Қироллигининг ажралмас қисми ҳисобланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар