Де Росси — «Рома» бош мураббийи бўлишга асосий номзод
«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриниони истеъфога чиқаргач, унинг ўрнига Даниэле Де Росси асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, Рим клуби аллақачон собиқ футболчисига алоқага чиққан.
Даниэле бу имкониятдан фойдаланмоқчи, чунки у ҳар доим клубга қайтишни орзу қилган. Тез орада якуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Де Росси римликлар сафида 616та ўйин ўтказган. Футболчи сифатида у «бўрилар» билан икки марта Италия Кубоги ва бир бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган.
Де Россия 2021 йилнинг март ойида Роберто Манчини бошқарган Италия миллий жамоаси штабига қўшилган ва ўша йилнинг ёзида Италия Евро-2020да ғолиб чиққан. Кейин у 2022 йилнинг октябридан 2023 йилнинг февралигача СПАЛни бошқарди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар