«Ал Ҳилол» бош мураббийи Жорзе Жезуш жамоа ҳужумчиси Неймар ва «Ан Наср» юлдузи Криштиану Роналдуни солиштирди.
«Неймар билан омадим келмади. У билан илгари ҳеч қачон ишламаганман. Кейин эса 1,5 ой ишладик ва у жароҳат олди.
Неймар оддий футболчи эмас, у фавқулодда истеъдодга эга. У сафдан чиққан, ҳужумда сифатни йўқотдик.
Майдон ташқарисидаги ҳаётга келсак, у Роналдудан фарқ қилади, деб ўйлайман. Криштианунинг футболга иштиёқи кўпроқ. Неймарда ҳаёт унга таклиф қиладиган бошқа нарсаларга иштиёқи бор. У шахсий ҳаётини биринчи ўринга қўяди», — дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Correio de Manha.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Неймар октябр ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Уругвай билан ўйинда (0:2) хочсимон пайидан жароҳат олганди. У мавсум охиригача майдонга туша олмайди.