15.01.2024 10:23
1284
Теглар
ПСВ Эредивизида дастлабки 17та турда ғалаба қозониб, Нидерландия рекордини такрорлади

ПСВ Эредивизияда ғалабали серия бўйича рекордни такрорлади.

Петер Бос шогирдлари 17-турда «Экселсиор»ни (3:1) мағлуб этишди. Жамоа аввалги 16та турда ҳам ғалаба қозонганди. Тўплар нисбати — 59:7.

ПСВ 1987/88 йилги мавсумда ўзи ўрнатган Нидерландия чемпионати рекордини такрорлади. Бошқа ҳеч бир жамоа турнирни кетма-кет 17та ғалаба билан бошламаган. 

Эйнховен клуби Эредивизида 51 очко билан пешқадам ва 2-ўриндаги «Фейеноорд»ни 12 очкога ортда қолдирмоқда. Жамоа навбатдаги турда 21 январ куни «Утрехт» билан тўқнаш келади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар