15.01.2024 21:17
1434
Теглар
«Пахтакор» клуби Абдурауф Бўриев ва Дониёр Абдуманнопов билан шартнома имзолади

«Пахтакор» клубининг 2024 йилги дастлабки трансферлари маълум бўлди.

ПФЛ расмий сайти хабарига кўра, «Пахтакор» ўз сафига 3 футболчини қўшиб олган.

Амалдаги чемпион ўтган мавсумни «Олимпик» таркибида ўтказган яримҳимоячи Абдурауф Бўриев билан уч йиллик шартнома имзолади.

Бундан ташқари, сўнгги мавсум «Навбаҳор» таркибида тўп тепган Дониёр Абдуманнопов ҳам 2024 йилда «Пахтакор» шарафини ҳимоя қилади. 24 ёшли футболчи тошкентликлар билан бир йиллик шартнома имзолади.

Шунингдек, тошкентликлар «Андижон-SGS»дан Фазлиддин Зуҳриддиновни ўз сафига қўшиб олди. 19 ёшли футболчи пойтахтликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган.

Трансферлар амалга ошган бўлса-да, «Пахтакор» клуби ҳозирча бу ҳақда расман маълумот бермаган.

Аввалроқ, клуб декабр ойида «Нефтчи» яримҳимоячиси Умар Адҳамзода билан келишувга эришганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар