15.01.2024 20:32
3088
Теглар
Назорат ўйини. «Насаф» Озарбойжон клубини мағлуб этди, Да Силва ҳет-трик қайд этди

«Насаф» клуби Туркиядаги йиғин доирасида иккинчи назорат баҳсида майдонга тушди.

Анталиядаги учрашувда Қарши клуби Озарбойжоннинг «Турон» клубини мағлуб этди. Ўйинда жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Виктор Да Силва ҳет-трикга эришди. Гуржистонлик Темур Чогадзе эса учта голга ассистентлик қилди.

Назорат ўйини. 15 январ

«Турон» (Озарбайжон) - «Насаф» - 2:4

Голлар: Виктор Да Силва 15, 17, 22, Жавоҳир Сидиқов 71.

Амалга оширилмаган пенальти: Темур Чогадзе

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар