15.01.2024 23:02
4628
Теглар
Месси The Best совринини ютмаслигини билгач, ФИФА маросимига бормади – манба

Лионел Месси The Best FIFA Football Awards 2023 маросимига бормайдиган бўлди.

Dsports хабарига кўра, «Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси форварди ФИФА томонидан «йилнинг энг яхши футболчиси» соврини учун даъвогарлар якуний учлигига киритилган бўлса-да, бу совринни юта олмаслиги маълум бўлганидан кейин Лондонда ўтадиган маросимга бормасликка қарор қилган. Тақдирлаш маросими бугун 15 январ, соат 00:30да бошланади.

Мессидан ташқари, йил ўйинчиси совринига номзод сифатида «Пари Сен-Жермен» фоврарди Килиан Мбаппе ва «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд номи келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Месси бунгача ФИФА томонидан икки марта йил ўйинчиси деб топилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар