15.01.2024 18:02
3396
Иброҳимхалил Йўлдошев «Қайрат» клубига ўтди

Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби Ўзбекистон миллий ва олимпия жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев билан шартнома тузганини эълон қилди.

Ҳуқуқий жиҳатдан Россиянинг «Пари НН» клуби аъзоси саналмиш Йўлдошев қозоқ клубига ижара асосида ўтди. «Қайрат» ўзбек футболчисини сотиб олиш имкониятига эга бўлади.

Маълумот учун, Иброҳимхалил «Пахтакор» тарбияланувчиси саналиб, «Бунёдкор» таркибидаги ўйинлари билан танилганди. У 2021 йилдан буён Россияда фаолият юритаётган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар