15.01.2024 19:02
1047
«Динамо» БААда «Ростов», «Зенит» ва ОЧЛ иштирокчисига қарши ўйнайди

«Динамо» жамоаси 17-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Клуб хабарига кўра, Абу-Дабида ўтадиган йиғин доирасида 5та ўйин ўтказилиши белгиланган. Клуб бу борада Россия, Қатар ва Саудия Арабистони жамоалари билан келишувга эришди. 

Жумладан, 18 январ куни дастлабки назорат ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари Валерий Карпин бошқарувидаги «Ростов»га қарши саф тортади. 21 январ куни Россия чемпиони «Зенит» билан ўйин ўтказилади. 23 январда эса Қатар олимпия жамоаси, 26 январда ОЧЛ плей-офф иштирокчиси «Ал-Файҳа», 28 январда эса «Ал-Шабоб» клуби билан ўйин ўтказилади.

«Динамо»нинг Абу-Дабидаги ўртоқлик ўйинлари:
18 январ. «Динамо» - «Ростов» (Россия)
21 январ. «Динамо» - «Зенит» (Россия)
23 январ. «Динамо» - Қатар U23
26 январ. «Динамо» - «Ал-Файҳа» (С.Арабистони)
28 январ. «Динамо» - «Ал-Шабоб» (С.Арабистони).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар