15.01.2024 09:56
10283
Анчелотти: «Натижага қараб ўйин осон ўтди, деб бўлмайди. «Барса» фақат 4-голдан кейин таслим бўлди»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Суперкубоги финалида «Барселона» устидан қозонилган ғалабадан (4:1) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда хавфлимиз, чунки ҳужумда ҳаракатчанмиз, позицияларимиз аниқ эмас. Бу эса рақиб футболчиларимизини қўриқлашига тўсқинлик қилади. 

Натижа маст қилади, лекин ўйиннинг ўзи... Тезда ҳисобни очдик, аммо 4:1гача ҳеч нарса ҳал бўлмади. Фақат 4-голдан кейин рақиб таслим бўлди. 

«Барселона» тўпга яхши эгалик қилди ва уни қайтариб олиш биз учун қийин бўлди. Агар баҳс биз учун осон ўтди деган фикр бўлса, бу нотўғри.

Эҳтимол, 2:0 дан кейин қарши ҳужумларга ҳаддан ташқари берилиб кетдик, тўпни бироз кўпроқ назорат қилишимиз керак эди.

Мен захира ҳакамига иккинчи бўлимга вақт қўшмасликни айтмадим. Шунчаки «эҳтиёт бўлинг, ўйин асабийлашиб бормоқда - буни тушунишингиз керак», дедим.

Винисиусга ўзининг энг яхши даражасига қайтиши учун атиги 2-3 ўйин кифоя қилди. Товон билан ўйнаш менга ёқмайди. Винисиус ва Беллингҳэм шундай қилишди, аммо бу менга ёқмайди. 

Ўзимизга ишонамиз, чунки бизда юқори савияли ўйинчилар ва мотивацияга эга жуда кучли жамоа бор», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар