14.01.2024 17:24
999
Санжар Шоаҳмедов «Динамо» футболчисига айланди

«Динамо» клуби Суперлига янги мавсуми олдидан ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

«Жамоамизнинг Тошкентдаги машғулотларида қатнашган Санжар Шоаҳмедов клуб билан бир йиллик шартнома имзолади. 33 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсум «Сўғдиёна» клуби сафида Суперлигада 23 ўйинда майдонга тушган», - дейилади хабарда.

Санжар фаолияти давомида ОКМК, «Локомотив», «Қизилқум», Қатар ва Малайзия клубларида тўп сурган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси сафида майдонга тушган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар