13.01.2024 12:57
4495
Тен Ҳаг Антони яхши ўйнай олмаётганининг сабабларини айтди

Эрик тен Ҳаг Антонига яхши ўйнашга тўсқинлик қилаётган муаммоларни ҳал қилишни маслаҳат беради.

10 сентябр куни «Манчестер Юнайтед» бразилиялик футболчини собиқ севгилисига нисбатан зўравонлик айбловлари туфайли дисквалификация қилган. 29 сентябр куни футболчи сафга қайтганди. 

«Ўйлашимча, унга майдон ташқарисидаги муаммолари халақит қилмоқда. Аммо муаммоларни унинг ўзи яратган ва улар билан шуғулланиши керак.

Биз уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз, лекин у яхшиланиши керак.

Биринчи йили у ажойиб ўйнади, мавсумолди даврида ҳам. Бу мавсумнинг дастлабки 4та ўйинида ҳам яхши ўйнади. Аммо дисквалификациядан қайтганидан кейин ишончли ўйин кўрсатмади. У сезиларли даражада яхшиланиши мумкин.

«Аякс»да у жуда ажойиб ўйин кўрсатган ва ўша даражага қайта олади. Премер-лига қийинроқ, аммо у бунга қодир», — деди манкунианликлар устози ВВС'га. 

Бу мавсумда Антони АПЛда 16 ўйинда майдонга тушиб, бирорта гол ёки ассист қайд этмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар