13.01.2024 10:16
1821
Ҳоланд «Нюкасл»га қарши ўйнамайди. Пеп жароҳатланганлар ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Эрлинг Ҳоланд «Нюкасл»га қарши ўйинни ўтказиб юборишини маълум қилди.

«Эрлинг ўйнамайди, Стоунз ҳам. Грилиш касал эди, лекин кечадан қайтди.

Де Брюйне асосий таркибда тушишга тайёр. Кевиннинг аҳволи яхши эканини кўряпман, Абу-Даби сафари унга фойда келтирди», — деди «шаҳарликлар» устози. 

Ҳоланд охирги марта 6 декабр куни майдонга тушганди. Ўшандан бери у турли турнирларда «Сити»нинг 8 ўйинини ўтказиб юборди.

«Манчестер Сити»нинг АПЛ 21-тури доирасидаги «Нюкасл»га қарши ўйини бугун, 13 январга белгиланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар