13.01.2024 10:09
1704
Теглар
Деку: «Реал» яхши формада. Аммо «Барса» Суперкубок, Ла Лига, Испания кубоги ва иложи бўлса ЕЧЛни ҳам ютишни хоҳлайди»

Деку «Барселона»нинг Испания Суперкубогини ютиш истаги ҳақида гапирди. 

«Реал»га қарши ўйинлар ҳар иккала жамоада вазият қандай эканлигидан қатъи назар ҳар доим ўзгача бўлади. Мадрид клуби яхши ҳолатда, «Атлетико»га қарши ажойиб ўйин ўтказди ва Испания чемпионатида пешқадамлик қилмоқда. Улар ишончли. Аммо бизда баъзи футболчиларимиз тузалди ва бу жуда муҳим. Бу финал, унда фаворит йўқ. Биз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз.

Бу совринни қўлга киритишни истаймиз ва ўйинга шу фикр билан ёндашишимиз керак. Иштирок этишимиз мумкин бўлган барча турнирларда ғалаба учун курашамиз. Ла Лигани ютмоқчимиз, Чемпионлар Лигасида имкон қадар узоққа боришни ва иложи бўлса ғалаба қозонишни истаймиз, бизда Испания Кубоги ҳам бор», — дея «Барселона» спорт директорининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

«Реал» ва «Барса» ўртасидаги Испания Суперкубоги финали 14 январ куни бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар