14.01.2024 00:36
3422
Теглар
АПЛ. «Ман Сити» «Нюкасл»дан ғалабани тортиб олиб, 2-ўринга кўтарилди

Англия чемпионатининг 21-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Манчестер Сити» меҳмонда «Нюкасл» устидан иродали ғалабага эришди. 

1-бўлимда Силванинг голига мезбонлардан Исак ва Гордон жавоб беришганди, аммо 2-бўлимда «шаҳарликлар» сафида захирадан тушган де Брюйне ва Боббнинг голлари Пеп жамоасига 3 очко келтирди. Ғалаба тўпини 20 ёшли футболчи 90+1-дақиқада киритди. 

Амалдаги чемпион очколарини 43тага етказиб, 2-ўринга кўтарилди. «Нюкасл» 29 очко билан 10-поғонада қолди. 

АПЛ. 21-тур

Нюкасл — Манчестер Сити 2:3

13 январ, «Сент Жеймс Парк» 

Голлар: Исак (35), Гордон (37) — Силва (26), де Брюйне (74), Бобб (90+1).

Нюкасл – Дубравка, Триппиер, Шер, Ботман, Берн, Гимараэс, Лонгстафф, Майли, Алмирон, Гордон (Ҳолл, 86), Исак.

Манчестер Сити – Эдерсон (Ортега, 8), Уокер, Аке, Диаш, Гвардиол, Ковачич, Силва (де Брюйне, 69), Родри, Фоден, Доку (Бобб, 82), Алварес.

Огоҳлантиришлар: Гимараэс (21), Родри (45), Силва (55).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар