13.01.2024 12:55
2507
Теглар
Анчелотти «Реал» бошқарувидаги ўйинлар сони бўйича Зиданга етиб олди, аммо совринлар 1тага кам

Карло Анчелотти «Реал» бошқарувидаги ўйинлар сони бўйича Зинедин Зиданга тенглашди.

Испания Суперкубоги яримфиналида «Атлетико» билан баҳс (5:3) италиялик мутахассис учун Мадрид клубидаги 263-ўйин бўлди. Зиданда ҳам худди шунча ўйин бор. Улардан фақат Мигел Мунос олдинда — 605.

Анчелотти қўл остида мадридликлар 191 марта ғалаба қозонган, 34 марта дуранг ўйнаган ва 38 беллашувда мағлуб бўлган. 633та гол урилган, 237та тўп ўтказиб юборилган. Зидан даврида 172 ғалаба, 55 дуранг, 36 мағлубият қайд этилган. Тўплар нисбати — 596:263.

Карло «Реал» билан 10та соврин ютган, франциялик шогирдидан (11) биттага кам. Бу борада ҳам Мунос етакчи — 14.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар