12.01.2024 18:11
6245
Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинларига қанча чипта сотилгани маълум бўлди. Энг кўп томошабин Ҳиндистон билан ўйинга киради

Бугун, 12 январ кунидан Қатарда Осиё кубоги-2023 турнири старт олади.

Очилиш ўйинида Қатар миллий жамоаси Ливанга қарши майдонга тушади. «Футболиум» канали хабарига кўра, ушбу баҳсда 12 январгача 68 мингта чипта сотилган. 

Алишер Никимбаевнинг телеграмдаги каналида маълум қилишича, Ўзбекистон миллий жамоасининг Сурияга қарши ўйини учун ташкилотчилар томонидан 12 январ ҳолатига кўра, 10 628та чипта сотилган бўлса, Ҳиндистон билан баҳсда 33 685та, Австралия билан ўйинга 9974та чипта сотилган.

Маълумот учун, Қатар – Ливан ўйини бугун, 12 январ куни соат 21:00да бошланса, Ўзбекистон – Сурия баҳси эртага соат 22:30да старт олади. Ҳиндистон билан ўйин 18 январ, Австралия билан баҳс эса 23 январ кунига белгиланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар