12.01.2024 17:35
728
Теглар
Соланке — АПЛда декабр ойининг энг яхши футболчиси, Эмери — энг яхши мураббий

«Борнмут» ҳужумчиси Доминик Соланке АПЛда декабр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

26 ёшли форвард клуб тарихида бу совринни қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. Ўзи ҳам илк бор ой лауреатига айланди. 

 

Доминик ўтган ойда 6та ўйинда 6та гол урди. Бу ўйинларда «Борнмут» 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этди. 

«Астон Вилла» устози Унаи Эмери эса энг яхши мураббий деб эътироф этилди. Испаниялик мутахассис Юрген Клопп («Ливерпул»), Дэвид Мойес («Вест Ҳэм») ва Андони Ираолани («Борнмут») ортда қолдирди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар