Осиё кубоги-2023 очилиш ўйини доирасидаги Қатар – Ливан баҳси якунига етди.
«Лусайл» стадионида 70 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган баҳсда мезбонлар турнирни йирик ғалаба билан бошлади. Амалдаги чемпионларнинг Осиё кубоги-2019даги сўнгги голи муаллифи Акром Афиф шу куни турнирдаги илк голга муаллифлик қилган бўлса, ўйин якунида дублини расмийлаштирди. Яна бир голга мусобақанинг 2019 йилги энг яхши тўпурари Али Алмоэз муаллифлик қилди – 3:0.
Гуруҳдаги иккинчи ўйин 13 январ куни Хитой ва Тожикистон ўртасида бўлиб ўтади.
Осиё кубоги-2023. 1-тур
Қатар – Ливан – 3:0
Голлар: Акрам Афиф 45, 90+6, Али Алмоез 56.
Қатар: 22. Машъал Баршам, 2. Педро Коррея, 3. Али Мухтор Ал-Маҳди, 4. Муҳаммад Ваъд Ал-Баяти, 6. Абдулазиз Ҳотам, 9. Юсуф Абдураззоқ (Муҳаммад, 57), 10. Ҳасан Ал-Ҳайдос (Тариқ, 57), 11. Акром Афиф, 12. Лукас Мендес, 19. Алмоэз Али (Аъло, 78), 20. Аҳмад Абдулла.
Ливан: 21. Мустафо Матар, 4. Нур Мансур, 5. Нассар, 6. Ҳусайн Зайн, 7. Ҳассан Маътук (Хелве, 70), 10. Муҳаммад Ҳайдар, 12. Роберт Александр, 16. Волид Шуур, 18. Қосим Аз-Зайн, 20. Али Тнеич, 22. Бассел Жради.