12.01.2024 12:02
2426
Теглар
«Нюкасл» ўтган мавсумда 73,4 млн фунт зарар кўрди. Клуб 3 футболчисини сотиши мумкин

«Нюкасл» 2022/23 йилги мавсумда 73,4 млн фунт стерлинг зарар кўрди. 

Таъкидланишича, зиён асосан трансферларга киритилган инвестициялар ҳисобига қайд этилган.

Шу билан бирга, «Нюкасл»нинг даромади 180 млн фунтдан 250,3 млн фунтга кўтарилди. Жумладан, ўйинлар, тижорат ва телевидение даромадлари ортди.

«Нюкасл» молиявий зарар туфайли футболчиларни сотишга мажбур бўлиши мумкин. Клуб ижрочи директори Даррен Илс Бруно Гимараэс, Александр Исак ёки Свен Ботманни сотишни истисно этмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар