12.01.2024 14:09
5920
Катанец: «Гуруҳдаги ҳар бир баҳс муҳим, айниқса, биринчиси. Сурия сафига хорижлик футболчилар қўшилди, эътиборли бўлишимиз керак»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Осиё Кубоги 1-тури доирасидаги Сурияга қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Эртанги баҳсда ўз ўйинимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга ва яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Элдор Шомуродов йўқлиги? У биз учун қанчалик муҳим футболчи эканлигини яхши биласиз. Ҳар қандай жамоа Машарипов ва Шомуродов сингари футболчиларга эга бўлишни хоҳлайди. Жамоамизда етакчи футболчилар кўп, бироқ унинг тажрибаси бизга жуда керак эди. Аммо мураббий сифатида танлов қилишим керак. Шуни айта оламанки, биз энг яхши ўйинларимизни кўрсатамиз. 

Гуруҳдаги ҳар бир баҳс биз учун жуда муҳим, айниқса, дастлабкиси. Биз етакчи ва ёш футболчиларимиздан кучли жамоа тузишимиз шарт. Барча ўйинга жиддий ёндашув билан тайёргарлик кўрамиз.

Сурия таркиби ЖЧ саралашидаги сўнгги икки ўйиндан кейин анча ўзгарди. 3-4 легионер қўшилди. Бу билан бошқача жамоага айланиш мумкин. 

Сурияга қарши аввал ҳам икки ўйин ўтказганман — жанг қиладиган кучли жамоа, уларга қарши ўйнаш жуда қийин. Жамоанинг кучсиз томонлари ҳам бор, улар ҳақида етарли маълумотга эгамиз. Аксарият футболчилари — хорижлик, биз шунга эътибор қаратишимиз керак. Эртанги баҳсда яхши ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонамиз», — дейди словениялик мутахассис. 

Ўзбекистон — Сурия ўйини эртага, 13 январь куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар