12.01.2024 22:13
1074
Теглар
Эмре Жан – Германия миллий жамоасининг 2023 йилдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Немис футбол иттифоқи 2023 йил якунларига кўра, Германия миллий жамоасининг энг яхши ўйинчисини эълон қилди.

Унга кўра, «Боруссия» Дортмунд клуби ҳамда Германия миллий жамоаси яримҳимоячиси 2023 йилда тенгсиз деб топилди. Жан мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома жараёнида 64,6 фоиз овоз олиб, 1-ўринни қўлга киритган.

Иккинчи ўриндан дортмундликларнинг яна бир аъзоси Никлас Фюллькруг (11,7 фоиз) жой олган бўлса, 3-ўринни Жамал Мусиала («Бавария») эгаллаган – 9,4 фоиз овоз.

Маълумот учун, турк миллатига мансуб Эмре Жан Германия миллий жамоаси сафида 2023 йилда 6та ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар