12.01.2024 11:14
750
Дибала бу мавсумда 4-бор жароҳат олди. У «Милан»га қарши ўйнамайди

Пауло Дибала мавсумдаги 4-жароҳатини олди.

«Рома» ҳужумчиси Италия Кубоги 1/4 финалида «Лацио» билан ўйинда (0:1) сон мушакларини шикастлаб олди. Аргентиналик футболчи якшанба куни «Милан»га қарши ўйнамайди.

Маълумот учун, бу — Дибаланинг мавсумдаги 4-жароҳати. У август-сентябр ойларида  мускуллар билан боғлиқ муаммолар туфайли 19 кун, октабр-ноябрда тиззаси шикастлангани учун 28 кун, декабрда сондан олган жароҳати сабаб 17 кунни ўтказиб юборганди.

Дибала бу мавсум А Серияда 13та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар