12.01.2024 11:49
2305
«Бавария» Араухо учун 100 млн евро тўлашга тайёр

«Бавария» «Барселона» ҳимоячиси Роналд Араухонинг трансферига қизиқмоқда.

Каталониялик журналист Сике Родригес El Bar дастурида айтишича, Мюнхен клуби «Барса» спорт директорига уругвайлик футболчи учун қишда 100 млн тўлашга тайёрлиги ҳақида маълум қилган.

Қайд этилишича, Араухо жамоада қолмоқчи. Деку ва спорт бўлими ҳам футболчини сақлаб қолмоқчи, молия бўлими эса 24 ёшли ҳимоячини сотиш тарафдори.

Араухонинг «Барса» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг июнига қадар тузилган ва у жамоада энг паст маош оладиганлардан биридир.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар