12.01.2024 14:47
13136
Теглар
«Барселона» фақат 3 футболчини сотмайди, қолганлар бўйича таклифларни кўришга тайёр

«Барселона» фақат 3 футболчини дахлсиз деб билади.

Diario Sport хабарига кўра, молиявий қийинчиликлар туфайли Каталония клуби Педри, Гави ва Роналд Арауходан ташқари барча футболчилар бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. «Барселона» ушбу футболчилар ўйин ва руҳий сифатлари бўйича клуб учун идеал эканига ишонади ҳамда келажакда улар жамоанинг асосий ўйинчиларига айланишларини кутмоқда. 

Лойиҳада Педри, Гави ва Араухонинг ролини Хави, Карлес Пуйол ҳамда Андрес Иниестага қиёсланмоқда. 

Бу билан «Барса» қолган футболчилар билан хайрлашишга тайёр дегани эмас, бироқ агар фойдали таклиф тушса, клуб уларни сотиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар