11.01.2024 20:31
8761
Теглар
Свен-Йоран Эрикссон: «Бир йилча умрим қолди»

Свен-Йоран Эрикссонга терминал саратон ташхиси қўйилган.

Англия миллий жамоаси, «Манчестер Сити», «Лацио» ва «Рома» клубларининг собиқ мураббийи касаллик ҳақида югуриш пайтида ҳушидан кетгач билганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг феврал ойида Эрикссон соғлиғидаги муаммолар туфайли футболдаги фаолиятини тўхтатган эди. Унгача 75 ёшли мутахассис Швеция учинчи дивизионидаги «Карлстад» клубида спорт директори лавозимида ишлаётганди.

«Ҳамма менинг оғир хасталикка чалинганимни кўриб, бу саратон, деб ўйлайди. Ҳа шунақа. Лекин имкон қадар у билан курашишим керак.

Биламан, менда энг яхши ҳолатда бир йил бор, энг ёмони, ундан ҳам камроқ. Менимча, шифокорлар бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилишмайди. 

Бу ҳақда ўйламаслик яхшироқдир. Миянгизни алдашингиз керак. Ҳаммасига ижобий қараб,  муваффақиятсизлик ҳақида ўйламаслигингиз керак. Бу, албатта, энг катта омадсизликдир. Кутилмаганда пайдо бўлади ва сизни ҳайратда қолдиради.

Мен ҳеч қандай қаттиқ оғриқни бошдан кечирмайман. Аммо менга даволаб бўлмайдиган касаллик ташхиси қўйилди. Бу ҳақиқат», — деди Эрикссон Швециянинг P1 радиосида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар