11.01.2024 10:58
3654
Симеоне: «Футболда реванш деган нарса йўқ. Испания Кубогида бугунгидан бошқача ўйин бўлади»

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Испания Суперкубоги яримфиналида «Реал»дан учралган мағлубиятдан (3:5) сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Футболчиларга ажойиб ўйин ўтказишганини, ғалабага жуда яқин келганимизни ва баҳс давомида рўй берган вазиятлардан сабоқ олишимиз кераклигини айтдим.

Ҳаммасини муҳокама қиламиз. Асосийси, ижобий лаҳзалар кўп бўлди. Ҳа, ҳимоя яхши эмас, чунки мураббий етарлича ишламаяпти.

Футболда реванш деган нарса йўқ. Кубокда бугунгидан сезиларли фарқ қиладиган яна бир плей-офф баҳси бўлиб ўтади.

Ўйлайманки, бизда куч етарли эди, яхши курашдик, захирадан майдонга тушганлар борини берди. Лекин, албатта, янада яхшиланишимиз керак», — деди «матрасчилар» устози Мovistar эфирида.

Маълумот учун, Мадрид жамоалари 18 январ куни Испания Кубоги 1/8 финалида «Атлетико» майдонида  тўқнаш келишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар