11.01.2024 22:01
3386
Теглар
Расман: Ҳусниддин Алиқулов Осиё кубоги-2023ни ўтказиб юборади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Фаластинга қарши ўйинда (1:0) жароҳат олган Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати бўйича маълумот берди.

Марказий ҳимоячи жароҳати сабабли Қатардаги турнирни ўтказиб юбориши тасдиқланди.

«Миллий терма жамоамизнинг Фаластин билан бўлган машғулот ўйинининг биринчи бўлимида ҳимоячи Ҳусниддин Алиқуловни оғриқ безовта қилди ва мураббийлар уни алмаштиришди.

Шифокорлар томонидан Алиқуловга зарур муолажалар кўрсатилди. Дастлабки кўрикда унинг аввалги жароҳати яна қайталангани маълум бўлди. Шундан сўнг Қатардаги «Аспетар» клиникасида унинг ҳолатини ўрганиш бўйича керакли амалиётлар бажарилди. Терма жамоамиз тиббий штаби барча хулосаларни ўрганиб чиқди ва Алиқуловнинг тузалиб қайтишига тахминан 4 ҳафта вақт талаб этилиши маълум бўлди. Бу эса унга Осиё кубоги мобайнида жисмоний ҳолати ҳамда спорт формасини тўлиқ тиклашга тўсқинлик қилади. Ёш ҳимоячимизга саломатлик тилаймиз», - дейилади ташкилот хабарида.

Аввалроқ, Элдор Шомуродовнинг мусобақада иштирок этмаслиги маълум бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар